Хўжа Порсо жоме масжидининг тарихий биноси бузилганлиги ҳолати юзасидан Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Хўжа Порсо жоме масжидини бузиб қайта қуриш учун масъул идоралар хулосаси олинганини маълум қилди. Маданий мерос агентлиги эса лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилганини қайд этди. Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди.
Гид Жамил Қосимов 1869 йилда Марғилонда қурилган қадимий Хўжа Порсо жоме масжиди бузиб ташланганини хабар қилди. У Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганди. Маданий мерос агентлиги бино бир неча жойидан ёрилгани боис бузиб, янгидан қурилаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг